Лондон клуби “Сити” футболчисини ўз сафига қўшиб олди
Норвегиялик ярим ҳимоячи Оскар Бобб "Манчестер Сити"дан "Фулхэм"га ўтди. Бу ҳақда Лондон клуби матбуот хизмати хабар берди.
"Клуб "Манчестер Сити"дан Оскар Боббни ўз сафига қўшиб олганидан мамнун. Премьер-лига чемпиони Бобб 2031 йилнинг ёзигача амал қиладиган шартномага рози бўлди. У 14-рақамли либосда ҳаракатланади", - дейилади клуб хабарида.
Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 22 ёшли Оскар Бобб 9 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, футболчи ҳисобида Чемпионлар Лигасида учта ўйин бор. Англия кубогида у учта ўйинда майдонга тушди. Мусобақада Оскар самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.
Фикрлар