Лондон клубини тез орада 3 та футболчи тарк этади

"Вест Хэм" клубини яқин кунлар ичида 3 нафар футболчи тарк этади. Аниқроғи, ҳимоячилар - Пабло Сабалета ва Жереми Нгакиа ҳамда ярим ҳимоячи Карлос Санчес шартнома муддати якунлангани боис жамоа билан хайрлашади.

35 ёшли Сабалета “Вест Хэм” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У бу мавсум бор йўғи 13 та ўйинда майдонга тушди.

19 ёшли Нгакиа эса “Вест Хэм” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум АПЛда 5 та ўйинда иштирок этди.

34 ёшли Санчес “Вест Хэм”га 2018 йил кўчиб ўтган. У бу мавсум 9 та ўйинда ҳаракат қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!