Лондон клублари
Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" ва "Вест Хэм" клублари "Милан" форварди Сусо учун кураш бошлашди. Бу ҳақда Calciomercarto нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “россонерилар” 25 ёшли испаниялик футболчининг трансферини 40 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, Сусо “Милан” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У бунгача "Женоа", "Альмери" ва "Ливерпуль" каби жамоаларда ҳам ўйнаган. Сусо ўтган мавсум А Сериянинг 35та учрашувида иштирок этди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.