Лондоннинг икки клуби бир футболчига харидор

Ўтган ёздаёқ қанот ярим ҳимоячиси Адам Траоренинг "Вулверхэмптон"дан кетиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Эҳтимол, испаниялик футболчи жорий қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Британиянинг The Mirror нашри хабарига кўра, футболчининг хизматларига шахсан "Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте қизиқмоқда. Бироқ “шпорлар” 25 ёшли футболчини қўлга киритиш учун ҳамшаҳари “Вест Хэм” билан рақобатлашишига тўғри келади.

Илгари Траорега "Ливерпуль" ва "Барселона"дан ҳам қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо мерсисайдликлар давралар оралиғида трансферлар учун пул сарфлашни режалаштирмаяпти, каталонияликлар эса аллақачон “Манчестер Сити”дан Ферран Торресни сотиб олди.

Трансфермаркт портали талқинига кўра, Траоренинг айни дамдаги трансфер нархи 28 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!