Лопетеги Италия клубини бошқариши мумкин

Италиянинг "Рома" клуби янги бош мураббий излашни давом эттирмоқда.

Ушбу лавозимга номзодлар орасида "Реал Мадрид" собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги ҳам бор. Илгарироқ, римликлар устози Эусебио Ди Франческо жамоани тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

O Jogo нашрининг хабар беришича, ушбу лавозимга Лопетеги қаторида Паулу Соуза (собиқ "Фиорентина" устози), Леонарду Жардим (собиқ - "Монако") ҳамда Лоран Блан (собиқ - ПСЖ) кўриб чиқилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!