Лопетеги Пересдан Мексика терма жамоаси етакчисини сотиб олишни сўради
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги клуб президенди Флорентино Пересдан "Порту" ярим ҳимоячиси Эктор Эррерани сотиб олишни сўради.

Reforma de México нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли Мексика терма жамоаси аъзоси Лопетегининг ёзги трансферлардаги асоси нишонига айланган.

Маълумот учун, Эррера якунланган мавсум “Порту” сафида жами 42та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.