Льоренте ёзда
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Маркос Льоренте мавсум якунлангач жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 23 ёшли футболчи “қироллик клубида” етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб бошқа жамоалар таклифини кўриб чиқишга тайёр. Унга ҳозирча "Реал Сосьедад" ҳамда "Айнтрахт" жамоаларидан таклифлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Льоренте жорий мавсум “Реал” сафида бор йўғи 17та баҳсда иштирок этган ҳолос.