Льорис кечирим сўради

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ва Франция терма жамоаси посбони Уго Льорис маст ҳолда машина ҳайдагани учун барчадан узр сўради.

“Мен оилам, жамоам, мураббийлар, жамоадошларим ва барча мухлислардан чин юракдан кечирим сўрайман. Алкоголь таъсирида автомобил ҳайдаш мутлақо нотўғри. Мен бунинг учун жавобгарликни тўли ўз бўйнимга оламан. Бу мен бошқаларга намуна қилиб кўрсатадиган нарса эмас”, - дейди франциялик посбон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!