"Лос-Анжелес-2028" ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг расмий рамзи эълон қилинди

Рақамли давр учун тайёрланган анимацион рамз вақт ўтиши билан ривожланиб, ўзининг чексиз имкониятларини акс эттирадиган шаҳар руҳини ифодалайди.

“Лос-Анжелес ўзига хосликни талаб қилади. Уни бир сўз билан ифода қилишнинг имкони йўқ. Шаҳардаги ҳар бир туман, мавзе ва аҳоли ўзига хос аҳамиятга эга. "ЛА-2028" ўйинлари бизнинг жамоавий ижодкорлигимизни, биргаликдаги кучимизни ифода қилади”, – дейди Ташкилий қўмита раҳбари Кейси Вассерман.

"LА-28" рамзида L ҳарфи жасоратни, 2 ва 8 рақамлари эса “А” ҳарфининг динамикаси ўзгариб турадиган воқеалар қаторини ифодалайди.

“Лос-Анжелес – бу миллионлаб инсонлар ва юзлаб лаҳжаларни бирлаштирадиган маскан. Ҳеч ким, ҳеч қачон бўлажак ўйинлар ва Лос-Анжелеснинг бор салобатини тўлиқ ифодалай олмайди”, – дейди "ЛА-2028" маркетинг директори Эми Глисон.

"ЛА-2028" рамзи қандайдир диққатга сазовор жой эмас, балки ижодкорлик, ўз қирраларини намойиш қилиш имконини берувчи платформадир.

“Биргаликда ижодкорлик имконияти чексиздир”, – дейди Кейси Вассерман.

Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!