Лосано А Серияда гол урган илк мексикалик бўлди
"А" Серия 2-туридан ўрин олган "Ювентус" ва "Наполи" қарама-қаршилигида неаполликлар форварди Ирвинг Лосано гол урди.
24 ёшли ҳужумчи беллашувнинг 68-дақиқасда Пётр Зелиньски томонидан узатилган тўпни рақиб дарвозасига жойлаштириб қўйди.
Шу қаторда, у "А" Серияда гол урган дастлабки мексикалик бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ёзда италияликлар ПСВ клубидан Лосанони 38 млн еврога харид қилишган эди ва 5 йил йиллик битимга имзо чекилди.
Фикрлар