Ловрен: "Эртага бизни ҳақиқий жанг кутиб турибди"
"Зенит" ҳимоячиси Деян Ловрен жаҳон чемпионати ярим финалидан ўрин олган Хорватия - Аргентина ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Эртага бизни ҳақиқий жанг кутиб турибди ва биз бунга тайёрмиз", деб ёзди хорват ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Айни дам Ловрен Қатардаги турнирда иштирок этаётган РПЛнинг сўнгги вакили бўлиб қолмоқда.
Хорватия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашув бугун тунда бўлиб ўтади. Ўйин 00.00да бошланади.
Фикрлар