
Лучано Спалетти Италия терма жамоаси бош мураббийлик постини тарк этади
Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спаллетти матбуот анжуманида Италия футбол федерацияси президенти Габриэл Гравина уни лавозимидан озод қилганини маълум қилди. 66 ёшли мутахассис 9 июнь куни Молдовага қарши бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш учрашувидан сўнг жамоани тарк этади.
"Биз кеча кечқурун гаплашдик ва у мени терма жамоа бош мураббийлиги лавозимидан бўшатилишимни билдирди. Жуда афсусдаман, лекин таслим бўлиш ниятим йўқ. Ишлар ёмон кетаётган бўлса ҳам, қолиб, вазифамни бажармоқчи эдим. Бироқ бу ишдан бўшатиш ва мен буни қабул қилишим керак. Мен ҳар доим ўз мамлакатимга хизмат қилганман. Энг яхши ечим топилиши керак, мен билан тузилган шартнома бекор қилинади", — деди Спаллетти.
Эслатиб ўтамиз, 6 июнь куни Италия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Норвегияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Спаллетти 2023 йил сентябрь ойидан бери терма жамоани бошқариб келаётган эди.
Фикрлар