Луческу - ЕЧЛ тарихига киради

“Динамо” Киев бош мураббийи Мирча Луческу Чемпионлар лигаси тарихидаги энг ёши катта мураббий сифатида қайд этиладиган бўлди. Бу ҳақда Gracenote нашри хабар тарқатмоқда.

Қайд этиш лозимки, 75 ёшли мутахассис киевликларни 2015 йилдан буён илк бор ЕЧЛ гуруҳ босқичига олиб чиқди.

Бунгача Чемпионлар лигаси тарихида иштирок этган энг ёши катта мураббий Юпп Хайнкес ҳисобланар эди. Германиялик мутахассис 2017/18 йил “Бавария”ни 72 ёшида бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!