Луи ван Гал Португалияга бош мураббий бўлиши мумкин

Нидерландия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Луи ван Гал Португалия терма жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин. У шу ҳақдаги саволга жавоб бериб ўтди.

- Сизга Бельгия ва Португалия термаларидан таклифлар борлиги айтилмоқда. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Бу жамоалар борасида саволлар беришди. Мен жавоб беришим керак эди. Ҳозир нафақадаман. Шунга қарамай, яхши таклиф бўлса, кўриб чиқишга тайёрман.

- Бу сиз учун жуда ажойиб якун бўларди. Шундай эмасми?

- Айтиб ўтганимдек, қулай таклиф бўлса, албатта, эшитишга шай ҳолатдаман. Гапира олишим мумкин бўлган нарса шу, холос", - деди нидерландиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, ван Гал Нидерландия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида чорак финалда ўз юришини якунлади. Терма жамоа чемпион Аргентинага пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!