Луис Диас Ўзбекистонга қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Колумбия терма жамоаси қанот ҳужумчиси Луис Диас 2026 йилги Жаҳон чемпионати биринчи туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Колумбияликлар мазкур учрашувда Ўзбекистонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ҳозирда "Бавария" шарафини ҳимоя қилаётган Диас ўйиннинг 65-дақиқасида жамоасининг иккинчи голини киритди. Биринчи бўлимда эса Даниэль Муньоснинг голига ассист муаллифи бўлди.

Статистикага кўра, Диас учрашув давомида дарвоза томон икки марта зарба берди. Шунингдек, у рақиб жарима майдончасида олти марта тўпга тегиниб, ҳар икки жамоа футболчилари орасида энг яхши кўрсаткични қайд этди.

Колумбиялик футболчи 24 та узатманинг 19 тасини аниқ бажариб, 79 фоизлик самарадорлик кўрсатди.

Луис Диаснинг фаол ҳаракатлари Колумбиянинг мундиални ғалаба билан бошлашида муҳим омиллардан бири бўлди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!