Луис Энрике терма жамоадан кетиши ҳақида гапирди

Луис Энрике терма жамоадан кетиши ҳақида гапирди. Испания учун Жаҳон чемпионати муваффақиятсиз ўтди. Улар атиги нимчорак финалгача етиб келди. Терма жамоа 2018 йилда ҳам шу босқичда ўз юришини тўхтатганди. Ўшанда ҳам бош мураббий Фернандо Йерро ишдан олинган. Бу сафар ҳам шу ҳолат такрорланди. Луис Энрике Испания терма жамоасини тарк этди. Унинг ўзи бунга қуйидагича изоҳ берди.

Албатта, ўз ҳатти-ҳаракатлари билан намуна бўлган ва ғояга содиқ қолган футболчилар мени кечиришини сўрайман, мен уларга кўп ёрдам бера олмадим.

Шунингдек, бизга ёрдам бериш учун тинмай меҳнат қилган ишчиларга раҳмат айтмоқчиман. Бизни ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Хайрлашиш вақти келди”, - дея “Instagram”да пост қолдирди мутахассис.

Испаниянинг янги бош мураббийи Луис де ла Фуэнте этиб тайинланди. У 61 ёшда ва шу вақтга қадар U-21 терма жамоасида фаолият олиб борарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!