Луис Энрике трансферлар борасида шикоят қилди

Луис Энрике трансферлар борасида гапира туриб, аксарият клубларни ПСЖга нисбатан адолатсизлик қилишда айблади.  

 

"Баъзи бир жамоалар бизга келганда ўз футболчиларининг нархини сунъий равишда ошириб юборади. Мисол учун оддийгина кир ювиш машинасини сотиб олиш керак бўлди дейлик. Унинг асл нархи 4 еврогина туради. Лекин харидор ПСЖ бўлса, бу нарх ўз-ўзидан ошиб, 400 евро бўлиб қолади", - деб фикрларини билдирди Луис Энрике.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!