Луис Энрике яна бир машҳур юлдузни “чопди”

Килиан Мбаппе ПСЖни тарк этганидан кейин жамоа таркибида жиддий ўзгаришлар амалга оширилади.

TodoFichajes нашрининг маълум қилишича, парижликлар бош мураббий Луис Энрике яна бир машҳур юлдуз билан хайрлашишга тайёр. Маълумотларга қараганда, испаниялик мураббий жамоага ўтган ёз олиб келинган Усмон Дембелени келажак режаларига киритмади.

Луис Энрике ёзда 27 ёшли футболчини трансферга қўймоқчи. ПСЖ Дембеле трансферидан 60 миллион евро ишлаб олишни мўлжаллаяпти. Клуб бу маблағни Луис Энрике талабларига мос тушадиган янги ижрочиларни олиб келишга сарфлайди.

Усмон Дембеле 2023-2024 йилги мавсумда 41 та учрашувда бешта гол ва 14 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!