Луис Ортиз: "Уайлдер билан жанг 12 раунд давом этмайди"

  • 1 октябрь, 2019, 18:39
  • 0
  • Бокс

Супер оғир вазн тоифасида фаолият олиб борадиган Льюис Ортиз 23-ноябр куни бўлиб ўтадиган WBC чемпиони Деонтей Уайлдер билан бўладиган реванш ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Менда реванш жанги учун имконият бўлганидан жуда хурсандман. Уайлдер бунга рози бўлишга журъати етди. Ушбу жанг бўлиб ўтаётганидан хурсандман. Мен ғалаба қозонишни хоҳлайман.

Мен фақат бўлажак жангга эътибор қаратаман. Мен бир сўзли инсонман. Бу мен учун имконият. Жангчи ўз мақсадидан воз кечмайди. Менинг мақсадим эса жаҳон чемпиони бўлиш.

Биринчи жангда йўл қўйилган хатоларни такрорламайман. Мен бу сафар яхшироқ тайёргарлик кўраман. Рингда тажовузкор бўламан. Ўйлайманки, ушбу жанг 12 раунд давом этмайди “,- деди Ортиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!