Луис Суарес: Биз қарши эмасдик

"Барселона" форварди Луис Суарес коронавирус инфекцияси ортидан клуб футболчиларининг маошлари пасайтирилиши бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоа футболчиларининг маошлари пасайтирилиши ҳақида гап-сўзлар кўпайди. Одамлар бизни бунга қарши, деб ўйлашди, аммо биз шунчаки энг яхши ечимни излашга урингандик", - дейди Суарес.

Эслатиб ўтамиз, вирус пандемияси сабаб кутилаётган молиявий зарарларни қоплаш мақсадида каталонияликлар футболчиларининг маошлари 70 фоизгача қисқартирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!