Луис Суарес кучли учликка кирди

"Барселона" форварди Луис Суарес Ла Лига 35-тури доирасида "Эспаньол" дарвозасини ишғол қилди.

Бу уругвайлик футболчи учун каталонияликлар либосидаги 195-гол бўлди.

Шу тариқа, ҳужумчи Ладислао Кубанини (194 та гол) тўпурарлар рейтингида ортда қолдириб, кучли учликдан жой олди.

Тўпурарлар рейтингида биринчи ўринни Лионель Месси (630 та гол), иккинчи ўринни эса Сесар Родригес (232 та гол) эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!