Луис Суарес: “Лас-Пальмас”га қарши ўйин мавсумдаги энг яхшиси

 

“Барселона” клуби ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионати доирасида “Лас-Пальмас”га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

- Жамоадаги барча ғалаба учун ҳаракат қилди. Кеча биз мавсумдаги энг яхши ўйинимизни ўтказдик. Лекин биз бу билан тўхтаб қолмаслигимиз керак. Асосийси 3 очкога эга бўлдик.

Мессининг янги шартномаси? Биз бу жараённи жимгина кузатиб борамиз. Умид қиламизки, янгилик эшитиб қоламиз, - Суарес.