Луис Суарес Лионель Месси билан муносабатлари ҳақида гапириб ўтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" форварди Луис Суарес Лионель Месси билан дўстлиги ва клубдаги дастлабки вақтлари ҳақида эслаб ўтди.

"Месси менга шахсий масалаларда жуда кўп ёрдам берган, - дея сўзини бошлади Суарес. - У билан клубдаги дастлабки дақиқаларданоқ дўст тутиндик. Лео дунёнинг энг кучли футболчиси эканлигини барча яхши билади. Унинг ўзи ҳам буни исботлаб улгурган.

Лео ҳақиқий дўст, у буни кўп маротаба намойиш этган. 2016-йилда "Олтин бутса" учун курашишимда кўмаклашганди, яқинда эса "Эйбар"га қарши баҳсда ўзи ҳал қилиши мумкин бўлган вазиятда тўпни менга узатди", - дейди Суарес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!