Луис Суарес яна "Аякс"га қайтиши мумкин

“Барселона” форварди Луис Суарес яна собиқ жамоасига қайтиши мумкин.

Журналист Родри Васкес твиттер саҳифасида маълум қилишича, “Аякс” тез орада Суарес масаласида каталонияликларга расмий таклиф билан мурожаат қилади. Амстердамликларнинг техник директори Марк Овермарс Суаресни яна бир бор “Аякс” либосида кўришни хоҳлаяпти.

33 ёшли уругвайлик футболчи “Аякс” сафида 2007-2010 йилларда тўп сурган. Шундан сўнг, “Ливерпуль”га, у ердан эса “Барселона”га кўчиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!