Луиш Фигу Роналду ҳақида: “Бу унинг шахсий иши”

Таниқли собиқ футболчи – Луиш Фигу ҳамюрти Криштиану Роналду борасида фикр билдирди.

“Бошқа мамлакатда тўп суриш бу профессионал футболчининг танлови. Унинг кейинги манзули аввалги даражасидан паст ёки баланд бўлишидан қатъий назар,  унинг карерасининг сўнггидаги танловини ҳурмат қилиш лозим.

Бундай шахсий қабул қилган қарорларни барча ҳурмат қилиши лозим.”

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 15 ўйинида иштирок этиб, рақиб дарвозасига 14 гол киритишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!