Луисма Эрнандес: "Футболда омад ҳамиша кучлиларга кулиб боқади"

“Қўқон-1912” – “Металлург” (1:0) ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида қатнашди.

- Биринчи бўлимда ҳимояга катта эътибор қаратиб ўйнадик. Шу сабабли рақиб вазиятдан фойдаланди. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартиришга максимал даражада ҳаракат қилдик. Футболда омад ҳамиша кучлиларга кулиб боқади.

Охирги машғулот жараёнларида Зоҳид Абдуллаев ва Жасур Холтўраевни жароҳати борлиги сабабли ва бугунги учрашувга 100 фоиз тайёр бўлмаганлиги учун уларни эҳтиёт қилдик. Иккинчи бўлимда ёш ҳужумчимиз Шаҳзод Неъматжоновни майдонга туширдик. Охирги пайтларда яхши меҳнат қиляпти. Келаси учрашувларда жароҳат олган футболчиларимиз таркибга қайтади ва максимал даражада ўйин кўрсатамиз.

Ихтиёр Тошпўлатов агрессив ўйнамади. Айтишим мумкинки, у кучли ва тез ўйин кўрсатди. Иккала жамоа ҳам тезкор ҳаракат қилди. Шу боис айрим ҳолларда ҳакам ўйинни тўхтатишига тўғри келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!