Лука энди А Серияда ўйнайди!
"Реал" футболчиси Лука Йович фаолиятини А Серияда давом эттиради. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, ҳужумчи "Фиорентина" клуби билан келишувга эришган. У ижара асосида "бинафшаранглилар" сафида ҳаракат қилади.
Ижара муддати 2 йил этиб белгиланган. Италияликларда Лукани сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга.
Маълумот ўрнида, Йович ўтган мавсум Ла Лиганинг 15 ўйинида битта гол ва 3 та ассист қайд этишга эришган.
Фикрлар