Лука Модрич: Бэйл ҳозир ажойиб формада

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич Евро-2020 саралашидан ўрин олган Уэльсга қарши бўладиган ўйин олдадан “Реал”даги жамоадоши Гарет Бэйл ҳақида гапириб ўтди.

“Клуб ва терма жамоада ўйнаш - мутлақо бошқа-бошқа нарсалар. Улар ўзаро умуман боғлиқ эмас.

Мен Гаретнинг Уэльс терма жамоасида қандай ўйнашини яхши биламан. Биз у билан мана 10 йилдирки бирга тўп сурамиз, у зўр футболчи. У ҳозирда ажойиб спорт формасида эканлигига ишонаман.

Венгрияга ютқазганимиздан сўнг бизнинг хато қилишга ҳаққимиз қолмади. Уэльсга қарши қийин ўйин кутаётганини ҳис қилиб турибмиз”, - дейди Модрич.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия – Уэльс учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!