Лука Модрич: Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради
Ads

Хабарингиз бор, Испания Ла Лигаси доирасида "Реал" сафарда "Райо Вальекано"га (1:0) имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу учрашувдан сўнг ўйини қовушмаган Лука Модрич ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда испан нашрлари хабар берди.

- Ҳаракатларимиз умуман ўхшамади. Шахсан ўзимнинг ўйиним қовушмади. Рақиб эса битта вазиятдан гол урди ва ғалаба қозонди. Футболда шунақаси ҳам учраб туради. Энди кейинги турларда зафар қучишимиз керак, - деди Модрич.