Лука Модрич ЖЧ-2022 мусобақасининг асосий фаворити қайси жамоа эканини айтди

"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг фикрича, Аргентина турнирнинг асосий фаворити ҳисобланади.

- Бу йилги мундиал ҳам аввалгилари каби қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Менимча, Аргентина мусобақанинг асосий фаворити. Айни дам уларда бир неча йил олдингига қараганда кучли жамоа шаклланган. Аргентинадаги аҳиллик ҳавас қиларли даражади. Қолаверса, уларнинг таркибида Месси бор эканлигини унутмаслигимиз керак. Ўйлашимча, Леодек футболчиси бор жамоа доимо юқори ўринларга даъвогар бўлади, - дея Модричнинг сўзларини келтирди “90 Min” нашри.

Маълумот ўрнида, ЖЧ-2022 Қатарда 21 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади. 2018 йилги мундиалда Хорватия финалгача етиб борган ва ҳал қилувчи учрашувда Францияга 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медалга эга чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!