Лукаку 981 дақиқалик голсиз сериясига барҳам берди

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Ромелу Лукаку кеча Англия премьер-лигасининг 14-туридан ўрин олган "Саутгемптон"га қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол этди.

Эътиборлиси, 25 ёшли бельгиялик футболчи шу тариқа ўзининг 981 дақиқадан буён давом этиб келаётган голсиз сериясига барҳам берди. Таъкидлаш керакки, у сўнгги бор 15 сентябрда "Уотфорд"га (2:1) қарши ўйинда гол урган эди. Шундан сўнг Лукаку қаторасига 12та ўйинда майдонга тушди ва гол ура олмади.

Маълумот учун, Лукаку жорий мавсум МЮ сафида жами 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!