Лукаку Бельгия терма жамоасидаги 3 та шеригини "Интер"га ўтишга кўндирмоқчи

"Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги 3 нафар ҳамюртини “нерадзуррилар” сафида кўрмоқчи.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, Лукаку "Тоттенхэм" ҳимоячиси Ян Вертонген, ПСЖ ҳимоячиси Тома Менье ва "Наполи" ҳужумчиси Дрис Мертенс билан гаплашиб, уларни Миланга кўчиб ўтишга кўндирмоқчи. Эътиборлиси, юқорида номлари тилга олинган учала футболчи ҳам эркин агентга айланади ва "Интер"га текинга тушиши мумкин.

33 ёшли Мертенс жорий мавсум 29 та ўйинда 12 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. 33 ёшли Вертонген 26 та ўйинда ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди. 28 ёшли Менье бу мавсум 27 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!