Лукаку: Биз тўғри йўлдамиз

“Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукаку мавсум якунлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“А Серия якунланди, аммо биз ҳамон жамоани қуришда давом этяпмиз ва тўғри йўлдан кетяпмиз. Бизни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат. Шу ўринда жамоадошларимга юзланиб, улар ажойиб эканликларини айтмоқчиман. Сизлар учун ҳар куни бор кучимни беришга тайёрман”, - дейди бельгиялик форвард.

27 ёшли Лукаку якунланган мавсум “Интер” сафида 47 та ўйинда майдонга тушди ва 29 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Нерадзуррилар” эса “Ювентус”дан сўнг 2-ўринни эгаллади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)