Лукаку "Челси" тарихидаги энг қиммат футболчига айланиши мумкин

"Челси" раҳбарияти бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукакуни яна жамоага қайтармоқчи.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда, "Интер"да тўп сураётган футболчи учун “аристократлар” 120 миллион евро миқдорида маблағ тўлашга тайёр. “Челси”нинг шорт-листида Лукакудан ташқари Эрлинг Холанд (“Боруссия”Д) ва Харри Кейн (“Тоттенхэм”) бор.

Лукаку 2011-2014 йилларда "Челси"да тўп сурган. У жорий мавсум "Интер"да 40 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 27 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Лукаку А Серия тўпурарлар жадвалида Криштиану Роналдудан (25) сўнг 2-ўринда бормоқда. Унинг ҳисобида 21 та гол бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!