Лукаку фаолиятини "Ал-Ҳилол"да давом эттириши мумкин

Ромелу Лукаку фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Бельгиялик ҳужумчи "Ал-Ҳилол"дан расмий таклиф олди, деб хабар беради "Goal". Саудияликлар футболчига умумий маоши 50 миллион евро бўлган 2 йиллик шартнома таклиф қилишган.

28 ёшли футболчи тез орада "Интер"дан "Челси"га қайтиши керак. Маурисио Почеттино у билан ишлашга тайёр бўлишига қарамай, Лукаку "Ал-Ҳилол" таклифини жиддий кўриб чиқмоқда. Таклиф этилаётган шартнома суммаси унга унчалик тўғри келмайди - ҳужумчи Саудия чемпионатида кўпроқ маош олмоқчи.

"Ал-Ҳилол" Ромелу трансферини таъминлаш учун "Челси" билан музокарага киришиши керак. “Аристократлар” янги мавсум олдидан таркибни қисқартириш учун ҳужумчини сотишга тайёр.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!