Лукаку: Ибрагимович ҳақиқий чемпион

"Интер" ва Белгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку швециялик форвард Златан Ибрагимовичнинг "Милан"даги ўйинлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ибрагимовични ҳурмат қиламан, у ҳақиқий чемпион. Менда у билан бирга бир клуб сафида тўп суриш имконияти бўлган. Златан билан яна бир бор учрашишимдан хурсандман", - дейди Лукаку.

Эслатиб ўтамиз, Италия А Серияси 23-тури доирасида 10-апрель куни "Интер" ўз майдонида "Милан" билан кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!