Лукаку "Интер"га қайтса, Жеко қаерга кетиши маълум

"Интер" ҳужумчиси Эдин Жеко фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

Футбол инсайдери Руди Галетти ўзининг ижтимоий тармоқларида саҳифаларида маълум қилишича, 36 ёшли босниялик футболчини "Валенсия" бош мураббийи Женнаро Гаттузо ўз жамоасида кўрмоқчи. Бундан аввалроқ айнан Жеко мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Агар Ромелу Лукаку “Интер”га қайтса, Жеко жамоадан кетиши мумкин.

Эдин Жеко ўтган мавсум "Интер" сафида жами 49 та ўйинда майдонга тушиб, 17 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!