Лукаку италян тилини қанча муддатда ўзлаштириб олганини айтди

“Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукаку италян тилини анча тез ўрганганини айтди.

“Мартда фаолиятимни янги босқичга олиб чиқиш учун ҳаммасини нольдан бошлашга қарор қилдим. Шунда ўзимга-ўзим шундай дедим: “Премьер-лига мен учун яхши, аммо, кетиш вақти келди”.

Италян тили? Уни ўрганишим учун 2-3 ҳафта қаттиқ меҳнат қилдим. Энди ҳеч ким мен билан инглизча гаплашмайди”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Лукаку ёзги трансферлар даврида “Манчестер Юнайтед”дан “Интер”га кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!