Лукаку келажаги борасида қарор қабул қилди
Бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку бир неча кун олдин берган кескин интервьюсига қарамай, "Челси"да қолади.
Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Лукаку "аритократлар" бош мураббийи Томас Тухель ва "Челси" раҳбариятига қишда жамоадан кетмаслигини айтган.
Кеча Ромелу ва мураббий ўртасида суҳбат бўлиб ўтган. Унда Лукаку ўз интервьюсидан афсусда эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, бу вазиятда футболчилар ва раҳбарият тўлиқлигича Тухель томонида.
Жорий мавсумда 28 ёшли голеадор барча турнирларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар