Лукаку МЮ қароргоҳини тарк этди
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Ромелу Лукаку жамоасининг яқинлашиб келаётган учрашувларида иштирок эта олмайди.

Metro нашри тарқатган хабарга кўра бельгиялик футболчи оилавий сабабларга кўра МЮ раҳбариятининг руҳсати билан клуб қароргоҳини тарк этган. Энди у АПЛнинг "Кардифф Сити" ва "Хаддерсфилд"га қарши баҳсларини ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Лукаку жорий мавсум манкуанликлар сафида жами 22та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.