Лукаку Қозоғистонга қарши ўйинда иштирок этмайди
Бельгия терма жамоаси форварди Ромелу Лукаку Евро-2020 саралашидан ўрин олган Қозоғистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда терма жамоа мураббийлар штаби “Интер” ҳужумчисига муваффақиятли ўйинлари учун ушбу ўйинда дам беришга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси ўтган тур Сан-Саринони 9:0 ҳисобида енгди ва муддатидан аввал финал босқич йўлланмасини қўлга киритди. Лукаку эса шу учрашувда дубль қайд этди ва ўз голлари сонини 51 тага етказиб, Бельгия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарига айланиб олди.
Фикрлар