Лукаку туфайли беш футболчи ишини йўқотмоқда
“Челси” раҳбарияти узоқ йиллик танаффусдан сўнг “Интер”нинг чемпион бўлишида катта ҳисса Ромелу Лукакуни олиб келиш йўлларини қидирмоқда.
Бельгиялик ҳужумчи аввалига Миланда қолиш учун ўзига бўлаётган барча таклифларни рад этаётган эди. Бироқ, “Интер” раҳбарияти жамоани чемпион қилган Антонио Контени истеъфога чиқарганидан кейин Лукаку ҳам кетадиган бўляпти.
Ромелу Лукакунинг бугунги кундаги трансфер суммаси 70-80 миллион фунтни ташкил қилмоқда. Бу суммани топиш учун лондонликлар беш нафар футболчисини сотиб юборадиган бўляпти.
Иш жойидан айрилаётганлар орасида дунёнинг энг қиммат дарвозабони Кепа Аррисабалага, шунингдек, Каллум Хадсон-Одои, Росс Баркли, Рубен Лофтус-Чик ва Тэмми Абрахам каби машҳур ўйинчилар бор.
Фикрлар