Лукаку учун ПСЖ ҳам кураш бошлади
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Ромелу Лукаку учун яна бир гранд клуб курашга қўшилди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли бельгиялик футболчига ПСЖ ҳам қизиқиб қолган. Таъкидлаш керакки, агар қониқарли таклифлар бўлса МЮ уни сотиб юборишга тайёр. Лукакунинг трансфери 85 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Лукаку учун Миланнинг “Интер” клуби асосий даъвогар эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Лукаку ўтган мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 45та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.