Лукаку ва Азар термани тарк этди

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес жамоа етакчилари – ҳужумчи Ромелу Лукаку ва ярим ҳимоячи Эден Азар ҳолати бўйича маълум берди. Бу футболчилар миллий терма жамоа қароргоҳини тарк этди.

- Лукакунинг мушакларида чарчоқ борлиги аниқланди. Эден Азарда ҳам шунга ўхшаш ҳолат. Улар ўйинга тайёр эмас. Бу муаммолар туфайли улар терма жамоа қароргоҳини тарк этишди. Уларнинг тикланиши қанча вақт олишини билмайман, - деди Роберто Мартинес.

Бельгия терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси ярим финалида Франция билан куч синашган эди. Мартинес шогирдлари иккита тўп фарқи билан ҳисобида олдинда борганига қарамай, беллашувда 2:3 ҳисобида ютқазди.

Кескин ва муросасиз беллашувда ғолиб чиққан французлар мусобақа финалида Испания терма жамоаси билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Asadbek Xurramov
10/10/2021 14:08
Essiz lekin uyin tarkibida bor ediku