Лукаку ва Лаутаро жуфтлигининг мавсумда киритган голлари сони 55 тага етди

“Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукаку “Севилья”га (1:1) қарши бўлаётган Европа лигаси финалида гол урди.

Бельгиялик футболчи “нерадзуррилар” сафида бу мавсумдаги 51-учрашувида 34-голини киритди. Эътиборлиси, Лукаку ва Лаутаро Мартинес жуфтлиги жорий 2019/20 йилги мавсумда рақиб дарвозасига жами 55 та гол урган.

Аргентиналик футболчи жорий мавсум 49 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 21 та гол ва 6 та ассистга муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)