Лукаку яна Миланга қайтиши мумкин, фақат...
"Милан" шу ёзда "Челси"нинг бельгиялик ҳужумчиси Ромелу Лукакуни сотиб олиши мумкин, деб хабар бермоқда Goal.
Манбанинг хабарига кўра, Лондон клубининг янги хўжайинлари Лукакудан воз кечишга қарор қилсалар, бу трансфер амалга ошади.
Қайд этилишича, «Милан»нинг имкониятлари клубни Bahrain Investcorp инвестиция компанияси сотиб олиш ёки сотиб олмаслигига ҳам боғлиқ.
Қайд этилишича, “россонерилар” трансфердан кейин ҳам “Челси”дан бельгиялик футболчининг маошининг бир қисмини тўлашни сўраши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "аристократлар" Лукакуни ўтган ёзда "Интер"дан 115 миллион евро эвазига сотиб олган эди.
Фикрлар