Лукакуни жамоага яқинлаштирманг!

“Челси” бош мураббийи Маурисио Почеттино ўтган мавсумни ижара асосийда “Интер”да ўтказган Ромелу Лукакунинг ”аристократлар” сафига қайтишига қаршилик қилмоқда.

Бельгиялик ҳужумчи мавсумга тайёрланиши керак. Бироқ, айни пайтда бу ишниқ айси жамоа таркибида амалга оширишни билмаяпти.

Лукаку “Интер”да қолмайдиган бўлди, саудияликларнинг таклифларини ҳам рад этди. Ромелу боришни истаган “Ювентус” трансфер масаласини пайсалга солмоқда.

Почеттинога ҳам Лукаку керак эмас. Шу боис, у клуб мутасаддиларидан бельгиялик ҳужумчини машғулот жараёнига яқинлаштирмасликни талаб қилмоқда.

Ромелунинг маоши катталиги туфайли унги янги жамоа топиш масаласи қийин кечмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!