Лукас Лейва Рим клуби билан шартномасини узайтирди

Римнинг "Лацио" клуби ўзининг бразилиялик ярим ҳимоячиси Лукас Лейва билан амалдаги шартномани узайтирди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 32 ёшли футболчи римликлар билан 2022 йилга қадар тузилган шартномага имзо чеккан.

Маълумот учун, Лейва “Лацио” сафига 2017 йил “Ливерпул”дан кўчиб ўтган эди. Ўтган давр мобайнида у Рим клуби сафида 83та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!