Лукас Сантос Россиядаги ирқчилик борасида: Қулоқларимни беркитиб, футбол ўйнайман

Москванинг ЦСКА клуби янги ҳарид қилган бразилиялик футболчиси Лукас Сантос Россиядаги ирқчилик ҳақида фикр билдирди.

Россия футболида ирқчиликлар кузатилган. Айниқса, "Зенит" мухлислари орасида бунга кўп гувоҳи бўлганмиз. Бу борада нима дея оласиз?

"Мен бу вазиятга тайёрман. Бундай ҳолатлар Бразилияда ҳам бўлган. Агар сиз бундай хавфни ҳис қилсангиз, албатта ҳафа бўласиз. Россияда мен кўп нарсани тушунмайман.

Мен билан бундай ҳолатлар юз бермайди деб умид қиламан. Мен қулоқларим беркитиб, футболга ўйнашга ҳаракат қиламан. Мен бунга қодирман," - деди Сантос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!