Лунин “Реал”да қоладими?
Украиналик дарвозабон Андрей Лунин фаолиятини “Реал Мадрид”да қолиб давом эттиради. Бу ҳақда "Мундо Депортиво" хабар бермоқда.
Манбага маълум бўлишича, 25 ёшли дарвозабон ўйин амалиёти миқдоридан норози бўлишига қарамай, мадридликлар сафида қолишга қарор қилди. Бироқ, Лунин шартномани узайтириш борасида якуний қарор қабул қилмаган. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўтган мавсумда Андрей "Реал" сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 12 тасида қуруқ ўтказган. Украиналик футболчининг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар